Logo Умиджон Алмасов Эркин технологиялар ва бизнес

Linux Mint дистрибутивида VMware Workstation Player ўрнатиш

VMware Workstation Player logo

Айрим ҳолларда Linux Mint дистрибутивидан бошқа операцион тизимларни ишга тушириш тўғри келади. Масалан, интернет-банкингда эскириб қолган ва хавфли технология бўлганига қарамай, ActiveX кенг ишлатилмоқда. ActiveX эса фақат Windows операцион тизимидаги Internet Explorer браузерида тўлиқ ишлайди. Бу ҳолда Windows операцион тизимини виртуал машинадан ишга тушириш мумкин. Linux Mint дистрибутивида энг машҳур виртуал машиналар VirtualBox ва VMware Workstation Player. VirtualBox эркин дастурий таъминот. Бу дастур Linux Mint репозиторийларида мавжуд ва дастурлар менежеридан осон ўрнатилади. VMware Workstation Player эса проприетар дастур ва Linux Mint репозиторийларида мавжуд эмас.

VMware Workstation Player ўрнатишдан олдин дастурлар менежеридан build-essential пакетини ўрнатиш лозим.

build-essential install

Қўшимча пакетларни ўрнатиш лозим бўлса уларни ҳам ўрнатамиз.

build-essential install

VMware сайтидан дастурни юклаб оламиз. Юклаб олинган файлнинг хусусиятларига кириб Ҳуқуқлар (Права) иловасида Бажариш: Дастур сифатида ижро этишга рухсат бериш (Выполнение: Разрешить выполнять как программу) элементини белгилаймиз.

Nemo

Терминални ишга туширамиз ва юклаб олинган файл бўлган жилдига ўтамиз. Масалан, мен

cd Загрузки

буйруғини киритаман ва Enter тугмасини босаман. Кейин ўрнатиш дастурини ишга туширамиз

sudo ./VMware-Player-15.0.2-10952284.x86_64.bundle

ва фойдаланувчи паролини киритамиз.

Terminal

Ўрнатиш дастурининг ойнаси пайдо бўлади.

VMware Workstation Player install

Лицензия келишувини қабул қиламиз ва дастурни ўрнатамиз. Ўрнатилган дастурни менюдан ишга туширамиз.

Menu

Дастурни биринчи марта ишга туширганда ундан фойдаланиш мақсадлари (тижорат мақсадлари бўлган-бўлмаганлиги) ҳақида сўралади.

Non-commertial use

VMware Workstation 15 Player дастуридан бепул тижорат мақсадларисиз фойдаланилади (Use VMware Workstation 15 Player for free for non-commertial use) элементини белгилаймиз ва тугмасини босамиз.

Энди дастур виртуал машиналарни яратиш учун тайёр.

VMware Workstation Player

Linux Mint дистрибутивида Epson L364 сканерини созлаш

undefined

Linux Mint дистрибутивида Epson L364 сканери билан ишлаш учун драйвер ва сканерлаш дастурини ўрнатиш керак бўлади. Драйвер ва сканерлаш дастури битта пакетда Epson сайтидан юклаб оламиз. Юклаб олинган файлни архив менежерида очамиз ва / тугмасини босамиз.

Archive manager

Архивдан чиқарилган жилдга кирамиз ва install.sh файлини икки марта босамиз. Пайдо бўлган ойнада / тушмасини босамиз.

Nemo

Терминалда фойдаланувчи паролини киритамиз ва тугмасини босамиз.

Terminal

Драйвер ва сканерлаш дастури плагинлар билан бирга ўрнатилади. Сканерлаш дастурини (Image Scan) меню орқали ишга туширамиз.

Menu

Дастур сканерлаш учун тайёр.

Image Scan

Libretek компаниясидан янги йил табриги

Libretek new year

Азиз дўстлар!
Libretek компанияси Сизни Янги йил билан табриклайди. Янги йилда орзуларингиз рўёбга чиқишини ва янги орзуларингиз пайдо бўлишини тилаймиз. Ҳамкорлигимиз янги йилда ҳаммамизга фаровонлик, муваффақият ва равнақ олиб келишини истаймиз. Биз ҳаммамиз шунга сазовор бўлдик ва биз шунга эришамиз. Янги йил билан!

Libretek компанияси

Libretek компанияси ҳамкорлик учун очиқ

Libretek we are open


Азиз дўстлар!

Сизга компаниямизнинг фаолияти бошлангани ҳакида хабар беришдан хурсандмиз. Libretek компанияси Самарқандда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида веб-сайтлар яратиш бўйича хизмат кўрсатади. Хизматлар ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга кўрсатилади.

Тўлов фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоби бўйича қабул қилинади: юридик шахсларга пул маблағларни ўтказиш йўли билан; жисмоний шахсларга банк кассалари орқали.

Веб-сайтни +998 91 556-25-99 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, info@libretek.uz электрон почта манзилига хабар юбориб ёки сайтимиздаги қайта алоқа шакли орқали буюртнома қолдириб буюртма қилишингиз мумкин. Барча маслаҳатлар бепул иақдим этилади. Биз билан сайт яратиш жуда осон!

Libretek компанияси

Масофавий иш столи орқали 1С:Предприятие серверига уланиш

Remmina logo

Linux Mint дистрибутивида 1С:Предприятие серверига уланиш учун Remmina ва Remmina-plugin-rdp пакетларини ўрнатиш лозим. Дастур менежерини ишга туширамиз, қидириш сатрида remmina киритамиз ва / тугмасини босамиз.

mintinstall

Парол киритиш ойнаси пайдо бўлади.

mintinstall

Паролни киритамиз ва / тугмасини босамиз. Худди шу тарзда Remmina-plugin-rdp пакетини ўрнатамиз. Ўрнатиш жараёни тугагандан сўнг Remmina дастурини ишга туширамиз.

Remmina

  тугмасини босиб янги уланиш яратамиз.

Remmina

Уланиш номини, сервер IP-манзилини, фойдаланувчи номини, паролни киритамиз, кейин / тугмасини босамиз. Масофавий иш столи сеанси бошланади.

Remmina

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Linux Mint дистрибутивида LAN Messenger ўрнатиш

LAN Messenger logo

LAN Messenger катта ва кичик офисларда интернетга уланмасдан маҳаллий тармоқ ичида мулоқот қилиш ва файлларни узатиш учун кенг қўлланилади. Linux Mint репозиторийларда LAN Messenger йўқ, шунинг учун дастурни ўрнатиш учун лойиҳа сайтидан DEB-пакет юклаб олиш керак бўлади (Linux учун фақат 64-бит версия мавжуд). Файлни икки марта босиб ўрнатиш жараёнини бошлаймиз.

gdebi

/ тугмасини босамиз. Қўшимча пакетларни ўрнатиш лозимлиги ҳақида ойна кўрсатилади.

gdebi

/ тугмасини босамиз. Аутентификация ойнаси пайдо бўлади.

LAN Messenger install

Паролни киритамиз ва / тугмасини босамиз. Пакет ўрнатиш жараёни бошланади.

gdebi

Пакетни ўрнатиш тугагандан сўнг Synaptic пакет менежерини ишга тушириш керак. Қидириш сатрида libqt5multimedia5 киритиб, унинг устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб / тугмасини босамиз. Кейин / тугмасини босамиз.

Synaptic

Кейинги ўзгаришларни кўрсатувчи ойна пайдо бўлади.

Synaptic

/ тугмасини босгандан сўнг libqt5multimedia5 пакети юклаб олинади ва ўрнатилади.

Synaptic

Ўрнатишдан сўнг LAN Messenger дастуридан фойдаланишингиз мумкин.

LAN Messenger

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Бош саҳифа ← Олдинги ёзувлар