printer LBP6030B

Canon i-SENSYS LBP сериядаги принтерлар мамлакатимизда машҳур бўлиб офисларда жуда кенг қўлланилади. Linux учун принтер драйверлари ўрнатиш дискида бўлмайди, уларни Canon сайтидан юклаб олиш мумкин. Аммо драйверлар ўрнатиш жараёнини автоматлаштирадиган скриптдан фойдаланиш анча осонроқ. Бундан ташқари, барча керакли бўлган файллар TAS-IX (FileCloud) дан юклаб олинади. Скриптдаги драйвер қуйидаги принтер моделлари билан ишлайди: LBP-1120, LBP-1210, LBP2900, LBP3000, LBP3010/LBP3018/LBP3050, LBP3150/LBP3108/LBP3100, LBP3200, LBP3250, LBP3300, LBP3310, LBP3500, LBP5000, LBP5050 series, LBP5100, LBP5300, LBP6000/6018, LBP6020, LBP6200, LBP6300n, LBP6300dn, LBP6310dn, LBP7010C/7018C, LBP7200C series, LBP7210Cdn, LBP9100Cdn. Аввало сайтимиздан архивни юклаб олиб уни очиш керак.

Nemo

Кейин canon_lbp_setup.sh файлида сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Хусусиятлар (Свойства) бандини танлаймиз. Ҳуқуқлар (Права) ойнасида Ижро этиш: Дастур сифатида ижро этишга рухсат бериш (Выполнение: Разрешить исполнять как программу) бандини белгилаймиз.

Nemo

Кейин эса canon_lbp_setup.sh файлини икки марта босиш керак. Файлни очиш ёки ишга тушириш вариантлари билан ойна кўрсатилади.

Nemo

Терминалда ишга тушириш (Запустить в терминале) вариантини танлаймиз. Скрипт терминал ойнасида ишга туширилади.

Terminal

Кейин фақат таклиф қилинган вариантлардан бирини танлаш ва кўрсатмаларга диққат билан риоя қилиш лозим. Ўрнатгандан сўнг принтер system-config-printer дастурининг рўйхатида пайдо бўлади.

system-config-printer

Принтер ҳолатини кузатиш учун captstatusui дастури ёрдам беради.

system-config-printer

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси