Linux Mint дистрибутивини компьютерга DVD ёки флэш-дискдан ўрнатиш мумкин. Флэш-дискдан ўрнатиш тезроқ ва қулайроқ амалга оширилади. Linux Mint билан флэш-диск яратиш ҳақида "Rufus – юкловчи флэш-диск яратиш воситаси" мақоласида ўқишингиз мумкин. Компьютерни флэш-дискдан юклаш учун BIOS-даги юклаш ускуналарининг тартибини ўзгартириш лозим, яъни USB-дискни биринчи ўринга қўйиш керак.

BIOS

Флэш-дискни компьютерга қўйиб, компьютерни ёқиш керак. Linux Mint дистрибутивининг иш муҳити – Cinnamon юкланади.

Cinnamon

Иш столидаги Linux Mint ўрнатиш (Install Linux Mint) белгисини босиш керак. Ўрнатиш дастури тилни танлаш имконияти билан ишга туширилади.

Linux Mint install

Тилни танлаймиз ва Давом эттириш (Продолжить) тугмасини босамиз. Клавиатура тартибини танлаш ойнаси пайдо бўлади.

Linux Mint install

Клавиатура тартибини танлаймиз ва Давом эттириш (Продолжить) тугмасини босамиз. Драйверлар ва қўшимча дастурий таъминот ўрнатишни танлаш ойнаси пайдо бўлади. Агар компьютер интернетга уланган бўлса, ушбу имкониятдан албатта фойдаланиш керак.

Linux Mint install

Давом эттириш (Продолжить) тугмасини босамиз ва дискни бўлишга ўтамиз.

Linux Mint install

Агар Linux Mint компьютердаги ягона тизим бўлса Дискни ўчириб Linux Mint ўрнатиш (Стереть диск и установить Linux Mint) танлаймиз. Агар Linux Mint ва бошқа операцион тизимни (Windows ва ҳоказо) биргаликда ишлатмоқчи бўлсангиз Бошқа вариант (Другой вариант) танлаймиз. Давом эттириш (Продолжить) тугмасини босамиз ва дискни бўлиш схемасига ўтамиз.

Linux Mint install

Бўш бўлимни танлаймиз ва Ўзгартириш (Изменить...) тугмасини босамиз.

Linux Mint install

Пайдо бўлган ойнада диск бўлими ўлчамини (Размер), файл тизими турини (Использовать как:), улаш нуқтасини (Точка монтирования) белгилаймиз, Бўлимни форматлаш (Форматировать раздел) танлаймиз ва ОК тугмасини босамиз. Жараённинг қайтариб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлади.

Linux Mint install

Ҳаммасини тўғри бажарганлигингизда ишончингиз комил бўлса Давом эттириш (Продолжить) тугмасини босамиз. Яна диск бўлиш схемаси пайдо бўлади.

Linux Mint install

Ҳозир ўрнатиш (Установить сейчас) тугмасини босамиз ва соат минтақасини созлашга ўтамиз. Харитада манзил устига босганда вақт минтақаси автоматик равишда танланади.

Linux Mint install

Давом эттириш (Продолжить) тугмасини босиб компьютер номини ва фойдаланувчи номини созлашга ўтамиз. Компьютер номи, фойдаланувчи номи ва паролни киритишда фақат лотин ҳарфларини ва рақамларни ишлатиш мумкин.

Linux Mint install

Давом эттириш (Продолжить) тугмасини босганимиздан кейин ўрнатиш жараёни бошланади ва тақдимот намойиш этилади.

Linux Mint install

Ўрнатиш жараёни тугагандан сўнг жонли сессияни давом эттириш ёки компьютерни қайта ишга тушириш имконияти билан ойна кўрсатилади.

Linux Mint install

Ўрнатиш тугади! Компьютерни қайта ишга туширгандан сўнг сиз Cinnamon иш муҳитини кўрасиз.

Cinnamon

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси