Rufus

Операцион тизимини CD/DVD-дискдан компьютерга ўрнатиш аллақачон ўтмишда қолиб кетган. Замонавий компьютерларга DVD-ROM кўпинча ўрнатилмайди ва бугунги кунда операцион тизимини ўрнатиш асосан флэш-дискдан тез ва қулай амалга оширилади. Аммо, ўрнатиш учун файлларнинг флэш-дискка одатий кўчириш етарли бўлмайди. Компьютер флэш-дискдан юкланиши учун флэш-дискни махсус дастур ёрдамида тайёрлаб қўйиш лозим. Юкловчи флэш-диск яратиш жараёнини Rufus дастури мисолида кўриб чиқайлик. Rufus бу эркин дастурий таъминот (GNU GPL v3), яъни унинг манба кодлари очиқ, у бепул, уни сони чекланмаган компьютерларга ўрнатиш мумкин. Rufus жуда осон ва қулай дастур, у тез ва бехато ўз ишини бажаради. Rufus ёрдамида ҳар хил операцион тизимлар билан юкловчи флэш-диск яратиш мумкин: Linux (ҳар хил дистрибутивлар), Windows (ҳар хил версиялар) ва бошқалар. Rufus дастурини расмий сайтдан юклаб олиб ишга туширайлик.

Rufus

Rufus интерфейси уч бўлимдан иборат: Диск хусусиятлари (Свойства диска), Форматлаш параметрлари (Параметры форматирования) ва Ҳолат (Статус). Одатда флэш-дискни (Устройство) ва диск образини (ВЫБРАТЬ тугмаси) танлаш кифоя. Rufus томонидан ISO, IMG, VHD ва бошқа диск образи форматлари қўлланади. Қолган параметрларни заруриятсиз ўзгартимагани маъқул. Диск образини танлагандан сўнг Syslinux янги версиясини юклаб олиш лозимлиги ҳақида огоҳлантириш кўрсатилиши мумкин. / тугмасини босгандан кейин дастурнинг ўзи тез ва билдирмасдан зарур бўлган файлларни юклаб олади, албатта компьютер интернетга уланган бўлиши керак.

Rufus

Агар танланган диск образи гибрид образ эканлиги аниқланса, ёзиш вариантини танлаш имкониятини берувчи ойна кўрсатилади: ISO ёки DD. ISO варианти одатда ишлайди, ишламаганда эса DD вариантини ёзишга ўриниб кўриш керак.

Rufus

/ тугмасини босгандан сўнг флэш-дискдаги барча маълумотлар йўқотилиши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади. Флэш-дискда керак бўлган маълумотлар йўқлигини ишонч ҳосил қилиб тугмасини босиш керак.

Rufus

Юкловчи флэш-диск яратиш жараёни бошланади.

Rufus

Ёзиш муваффақиятли ўтганда, Rufus ҳолатида Тайёр (Готов) ёзуви пайдо бўлади.

Rufus

Энди операцион тизимини компьютерга ўрнатиш учун флэш-дискдан фойдаланиш мумкин.

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси