VMware Workstation Player logo

Айрим ҳолларда Linux Mint дистрибутивидан бошқа операцион тизимларни ишга тушириш тўғри келади. Масалан, интернет-банкингда эскириб қолган ва хавфли технология бўлганига қарамай, ActiveX кенг ишлатилмоқда. ActiveX эса фақат Windows операцион тизимидаги Internet Explorer браузерида тўлиқ ишлайди. Бу ҳолда Windows операцион тизимини виртуал машинадан ишга тушириш мумкин. Linux Mint дистрибутивида энг машҳур виртуал машиналар VirtualBox ва VMware Workstation Player. VirtualBox эркин дастурий таъминот. Бу дастур Linux Mint репозиторийларида мавжуд ва дастурлар менежеридан осон ўрнатилади. VMware Workstation Player эса проприетар дастур ва Linux Mint репозиторийларида мавжуд эмас.

VMware Workstation Player ўрнатишдан олдин дастурлар менежеридан build-essential пакетини ўрнатиш лозим.

build-essential install

Қўшимча пакетларни ўрнатиш лозим бўлса уларни ҳам ўрнатамиз.

build-essential install

VMware сайтидан дастурни юклаб оламиз. Юклаб олинган файлнинг хусусиятларига кириб Ҳуқуқлар (Права) иловасида Бажариш: Дастур сифатида ижро этишга рухсат бериш (Выполнение: Разрешить выполнять как программу) элементини белгилаймиз.

Nemo

Терминални ишга туширамиз ва юклаб олинган файл бўлган жилдига ўтамиз. Масалан, мен

cd Загрузки

буйруғини киритаман ва Enter тугмасини босаман. Кейин ўрнатиш дастурини ишга туширамиз

sudo ./VMware-Player-15.0.2-10952284.x86_64.bundle

ва фойдаланувчи паролини киритамиз.

Terminal

Ўрнатиш дастурининг ойнаси пайдо бўлади.

VMware Workstation Player install

Лицензия келишувини қабул қиламиз ва дастурни ўрнатамиз. Ўрнатилган дастурни менюдан ишга туширамиз.

Menu

Дастурни биринчи марта ишга туширганда ундан фойдаланиш мақсадлари (тижорат мақсадлари бўлган-бўлмаганлиги) ҳақида сўралади.

Non-commertial use

VMware Workstation 15 Player дастуридан бепул тижорат мақсадларисиз фойдаланилади (Use VMware Workstation 15 Player for free for non-commertial use) элементини белгилаймиз ва тугмасини босамиз.

Энди дастур виртуал машиналарни яратиш учун тайёр.

VMware Workstation Player