Logo Умиджон Алмасов Эркин технологиялар ва бизнес

Linux Mint ўрнатиш

Linux Mint дистрибутивини компьютерга DVD ёки флэш-дискдан ўрнатиш мумкин. Флэш-дискдан ўрнатиш тезроқ ва қулайроқ амалга оширилади. Linux Mint билан флэш-диск яратиш ҳақида "Rufus – юкловчи флэш-диск яратиш воситаси" мақоласида ўқишингиз мумкин. Компьютерни флэш-дискдан юклаш учун BIOS-даги юклаш ускуналарининг тартибини ўзгартириш лозим, яъни USB-дискни биринчи ўринга қўйиш керак.

BIOS

Флэш-дискни компьютерга қўйиб, компьютерни ёқиш керак. Linux Mint дистрибутивининг иш муҳити – Cinnamon юкланади.

Cinnamon

Иш столидаги () белгисини босиш керак. Ўрнатиш дастури тилни танлаш имконияти билан ишга туширилади.

Linux Mint install

Тилни танлаймиз ва () тугмасини босамиз. Клавиатура тартибини танлаш ойнаси пайдо бўлади.

Linux Mint install

Клавиатура тартибини танлаймиз ва () тугмасини босамиз. Драйверлар ва қўшимча дастурий таъминот ўрнатишни танлаш ойнаси пайдо бўлади. Агар компьютер интернетга уланган бўлса, ушбу имкониятдан албатта фойдаланиш керак.

Linux Mint install

() тугмасини босамиз ва дискни бўлишга ўтамиз.

Linux Mint install

Агар Linux Mint компьютердаги ягона тизим бўлса () танлаймиз. Агар Linux Mint ва бошқа операцион тизимни (Windows ва ҳоказо) биргаликда ишлатмоқчи бўлсангиз () танлаймиз. () тугмасини босамиз ва дискни бўлиш схемасига ўтамиз.

Linux Mint install

Бўш бўлимни танлаймиз ва () тугмасини босамиз.

Linux Mint install

Пайдо бўлган ойнада диск бўлими ўлчамини (), файл тизими турини (), улаш нуқтасини () белгилаймиз, () танлаймиз ва тугмасини босамиз. Жараённинг қайтариб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлади.

Linux Mint install

Ҳаммасини тўғри бажарганлигингизда ишончингиз комил бўлса () тугмасини босамиз. Яна диск бўлиш схемаси пайдо бўлади.

Linux Mint install

() тугмасини босамиз ва соат минтақасини созлашга ўтамиз. Харитада манзил устига босганда вақт минтақаси автоматик равишда танланади.

Linux Mint install

() тугмасини босиб компьютер номини ва фойдаланувчи номини созлашга ўтамиз. Компьютер номи, фойдаланувчи номи ва паролни киритишда фақат лотин ҳарфларини ва рақамларни ишлатиш мумкин.

Linux Mint install

() тугмасини босганимиздан кейин ўрнатиш жараёни бошланади ва тақдимот намойиш этилади.

Linux Mint install

Ўрнатиш жараёни тугагандан сўнг жонли сессияни давом эттириш ёки компьютерни қайта ишга тушириш имконияти билан ойна кўрсатилади.

Linux Mint install

Ўрнатиш тугади! Компьютерни қайта ишга туширгандан сўнг сиз Cinnamon иш муҳитини кўрасиз.

Cinnamon

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Rufus – юкловчи флэш-диск яратиш воситаси

Rufus

Операцион тизимини CD/DVD-дискдан компьютерга ўрнатиш аллақачон ўтмишда қолиб кетган. Замонавий компьютерларга DVD-ROM кўпинча ўрнатилмайди ва бугунги кунда операцион тизимини ўрнатиш асосан флэш-дискдан тез ва қулай амалга оширилади. Аммо, ўрнатиш учун файлларнинг флэш-дискка одатий кўчириш етарли бўлмайди. Компьютер флэш-дискдан юкланиши учун флэш-дискни махсус дастур ёрдамида тайёрлаб қўйиш лозим. Юкловчи флэш-диск яратиш жараёнини Rufus дастури мисолида кўриб чиқайлик. Rufus бу эркин дастурий таъминот (GNU GPL v3), яъни унинг манба кодлари очиқ, у бепул, уни сони чекланмаган компьютерларга ўрнатиш мумкин. Rufus жуда осон ва қулай дастур, у тез ва бехато ўз ишини бажаради. Rufus ёрдамида ҳар хил операцион тизимлар билан юкловчи флэш-диск яратиш мумкин: Linux (ҳар хил дистрибутивлар), Windows (ҳар хил версиялар) ва бошқалар. Rufus дастурини расмий сайтдан юклаб олиб ишга туширайлик.

Rufus

Rufus интерфейси уч бўлимдан иборат: Диск хусусиятлари (Свойства диска), Форматлаш параметрлари (Параметры форматирования) ва Ҳолат (Статус). Одатда флэш-дискни (Устройство) ва диск образини (ВЫБРАТЬ тугмаси) танлаш кифоя. Rufus томонидан ISO, IMG, VHD ва бошқа диск образи форматлари қўлланади. Қолган параметрларни заруриятсиз ўзгартимагани маъқул. Диск образини танлагандан сўнг Syslinux янги версиясини юклаб олиш лозимлиги ҳақида огоҳлантириш кўрсатилиши мумкин. / тугмасини босгандан кейин дастурнинг ўзи тез ва билдирмасдан зарур бўлган файлларни юклаб олади, албатта компьютер интернетга уланган бўлиши керак.

Rufus

Агар танланган диск образи гибрид образ эканлиги аниқланса, ёзиш вариантини танлаш имкониятини берувчи ойна кўрсатилади: ISO ёки DD. ISO варианти одатда ишлайди, ишламаганда эса DD вариантини ёзишга ўриниб кўриш керак.

Rufus

/ тугмасини босгандан сўнг флэш-дискдаги барча маълумотлар йўқотилиши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади. Флэш-дискда керак бўлган маълумотлар йўқлигини ишонч ҳосил қилиб тугмасини босиш керак.

Rufus

Юкловчи флэш-диск яратиш жараёни бошланади.

Rufus

Ёзиш муваффақиятли ўтганда, Rufus ҳолатида Тайёр (Готов) ёзуви пайдо бўлади.

Rufus

Энди операцион тизимини компьютерга ўрнатиш учун флэш-дискдан фойдаланиш мумкин.

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Бош саҳифа