Logo Умиджон Алмасов Эркин технологиялар ва бизнес

Масофавий иш столи орқали 1С:Предприятие серверига уланиш

Remmina logo

Linux Mint дистрибутивида 1С:Предприятие серверига уланиш учун Remmina ва Remmina-plugin-rdp пакетларини ўрнатиш лозим. Дастур менежерини ишга туширамиз, қидириш сатрида remmina киритамиз ва / тугмасини босамиз.

mintinstall

Парол киритиш ойнаси пайдо бўлади.

mintinstall

Паролни киритамиз ва / тугмасини босамиз. Худди шу тарзда Remmina-plugin-rdp пакетини ўрнатамиз. Ўрнатиш жараёни тугагандан сўнг Remmina дастурини ишга туширамиз.

Remmina

  тугмасини босиб янги уланиш яратамиз.

Remmina

Уланиш номини, сервер IP-манзилини, фойдаланувчи номини, паролни киритамиз, кейин / тугмасини босамиз. Масофавий иш столи сеанси бошланади.

Remmina

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Linux Mint дистрибутивида LAN Messenger ўрнатиш

LAN Messenger logo

LAN Messenger катта ва кичик офисларда интернетга уланмасдан маҳаллий тармоқ ичида мулоқот қилиш ва файлларни узатиш учун кенг қўлланилади. Linux Mint репозиторийларда LAN Messenger йўқ, шунинг учун дастурни ўрнатиш учун лойиҳа сайтидан DEB-пакет юклаб олиш керак бўлади (Linux учун фақат 64-бит версия мавжуд). Файлни икки марта босиб ўрнатиш жараёнини бошлаймиз.

gdebi

/ тугмасини босамиз. Қўшимча пакетларни ўрнатиш лозимлиги ҳақида ойна кўрсатилади.

gdebi

/ тугмасини босамиз. Аутентификация ойнаси пайдо бўлади.

LAN Messenger install

Паролни киритамиз ва / тугмасини босамиз. Пакет ўрнатиш жараёни бошланади.

gdebi

Пакетни ўрнатиш тугагандан сўнг Synaptic пакет менежерини ишга тушириш керак. Қидириш сатрида libqt5multimedia5 киритиб, унинг устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб / тугмасини босамиз. Кейин / тугмасини босамиз.

Synaptic

Кейинги ўзгаришларни кўрсатувчи ойна пайдо бўлади.

Synaptic

/ тугмасини босгандан сўнг libqt5multimedia5 пакети юклаб олинади ва ўрнатилади.

Synaptic

Ўрнатишдан сўнг LAN Messenger дастуридан фойдаланишингиз мумкин.

LAN Messenger

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Linux Mint дистрибутивида Telegram ўрнатиш

Telegram logo

Telegram мессенжери, эҳтимол, алоқа ва файлларни узатиш учун энг машҳур дастурдир. Linux Mint дистрибутивида Telegram-desktop пакетининг икки версияси мавжуд: одатдаги пакет ва Flatpak. Flatpak бу муайян Linux дистрибутивига боғлиқ бўлмаган ва махсус контейнерда ишлайдиган график дастурлар учун ўзига хос пакет. Оддий пакет яхши ишлайди. Агар оддий пакет билан муаммолар бўлса, Flatpak пакетини ўрнатишингиз мумкин. Flatpak пакетининг ўлчами жуда катта, чунки у барча керакли файлларни ва кутубхоналарни ўз ичига олади. Ҳар икки версия ҳам дастур менежери орқали ўрнатилади. Қидириш сатрида telegram ёзамиз ва / тугмасини босамиз.

mintinstall

Қўшимча пакетларни ўрнатиш лозимлиги ҳақида огоҳлантириш ойнаси кўрсатилади.

mintinstall

/ тугмасини босамиз. Фойдаланувчи паролини киритиш учун ойна очилади.

mintinstall

Паролни киритамиз ва / тугмасини босамиз. Telegram ўрнатилади ва ишга тушириш тугмаси пайдо бўлади.

mintinstall

Кейин Telegram дастурини автоматик равишда ишга тушириш учун уни автоюкланишга қўшиб қўйишингиз мумкин. Автоюклаш (Автозагрузка) модулини ишга туширамиз.

Telegram install

> / > танлаймиз.

Telegram install

Дастурлар рўйхатидан Telegram Desktop танлаймиз ва / босамиз. Рўйхатда янги элемент пайдо бўлади.

Telegram install

Telegram дастурини ишга туширамиз ва фойдаланамиз.

Telegram

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Linux Mint дистрибутивида Canon i-SENSYS LBP сериядаги принтер драйверини ўрнатиш

printer LBP6030B

Canon i-SENSYS LBP сериядаги принтерлар мамлакатимизда машҳур бўлиб офисларда жуда кенг қўлланилади. Linux учун принтер драйверлари ўрнатиш дискида бўлмайди, уларни Canon сайтидан юклаб олиш мумкин. Аммо драйверлар ўрнатиш жараёнини автоматлаштирадиган скриптдан фойдаланиш анча осонроқ. Бундан ташқари, барча керакли бўлган файллар TAS-IX (FileCloud) дан юклаб олинади. Скриптдаги драйвер қуйидаги принтер моделлари билан ишлайди: LBP-1120, LBP-1210, LBP2900, LBP3000, LBP3010/LBP3018/LBP3050, LBP3150/LBP3108/LBP3100, LBP3200, LBP3250, LBP3300, LBP3310, LBP3500, LBP5000, LBP5050 series, LBP5100, LBP5300, LBP6000/6018, LBP6020, LBP6200, LBP6300n, LBP6300dn, LBP6310dn, LBP7010C/7018C, LBP7200C series, LBP7210Cdn, LBP9100Cdn. Аввало сайтимиздан архивни юклаб олиб уни очиш керак.

Nemo

Кейин canon_lbp_setup.sh файлида сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Хусусиятлар (Свойства) бандини танлаймиз. Ҳуқуқлар (Права) ойнасида Ижро этиш: Дастур сифатида ижро этишга рухсат бериш (Выполнение: Разрешить исполнять как программу) бандини белгилаймиз.

Nemo

Кейин эса canon_lbp_setup.sh файлини икки марта босиш керак. Файлни очиш ёки ишга тушириш вариантлари билан ойна кўрсатилади.

Nemo

/ вариантини танлаймиз. Скрипт терминал ойнасида ишга туширилади.

Terminal

Кейин фақат таклиф қилинган вариантлардан бирини танлаш ва кўрсатмаларга диққат билан риоя қилиш лозим. Ўрнатгандан сўнг принтер system-config-printer дастурининг рўйхатида пайдо бўлади.

system-config-printer

Принтер ҳолати автоматик равишда ўрнатилган captstatusui дастури ёрдамида кузатилади.

system-config-printer

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Linux Mint ўрнатиш

Linux Mint дистрибутивини компьютерга DVD ёки флэш-дискдан ўрнатиш мумкин. Флэш-дискдан ўрнатиш тезроқ ва қулайроқ амалга оширилади. Linux Mint билан флэш-диск яратиш ҳақида "Rufus – юкловчи флэш-диск яратиш воситаси" мақоласида ўқишингиз мумкин. Компьютерни флэш-дискдан юклаш учун BIOS-даги юклаш ускуналарининг тартибини ўзгартириш лозим, яъни USB-дискни биринчи ўринга қўйиш керак.

BIOS

Флэш-дискни компьютерга қўйиб, компьютерни ёқиш керак. Linux Mint дистрибутивининг иш муҳити – Cinnamon юкланади.

Cinnamon

Иш столидаги () белгисини босиш керак. Ўрнатиш дастури тилни танлаш имконияти билан ишга туширилади.

Linux Mint install

Тилни танлаймиз ва () тугмасини босамиз. Клавиатура тартибини танлаш ойнаси пайдо бўлади.

Linux Mint install

Клавиатура тартибини танлаймиз ва () тугмасини босамиз. Драйверлар ва қўшимча дастурий таъминот ўрнатишни танлаш ойнаси пайдо бўлади. Агар компьютер интернетга уланган бўлса, ушбу имкониятдан албатта фойдаланиш керак.

Linux Mint install

() тугмасини босамиз ва дискни бўлишга ўтамиз.

Linux Mint install

Агар Linux Mint компьютердаги ягона тизим бўлса () танлаймиз. Агар Linux Mint ва бошқа операцион тизимни (Windows ва ҳоказо) биргаликда ишлатмоқчи бўлсангиз () танлаймиз. () тугмасини босамиз ва дискни бўлиш схемасига ўтамиз.

Linux Mint install

Бўш бўлимни танлаймиз ва () тугмасини босамиз.

Linux Mint install

Пайдо бўлган ойнада диск бўлими ўлчамини (), файл тизими турини (), улаш нуқтасини () белгилаймиз, () танлаймиз ва тугмасини босамиз. Жараённинг қайтариб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлади.

Linux Mint install

Ҳаммасини тўғри бажарганлигингизда ишончингиз комил бўлса () тугмасини босамиз. Яна диск бўлиш схемаси пайдо бўлади.

Linux Mint install

() тугмасини босамиз ва соат минтақасини созлашга ўтамиз. Харитада манзил устига босганда вақт минтақаси автоматик равишда танланади.

Linux Mint install

() тугмасини босиб компьютер номини ва фойдаланувчи номини созлашга ўтамиз. Компьютер номи, фойдаланувчи номи ва паролни киритишда фақат лотин ҳарфларини ва рақамларни ишлатиш мумкин.

Linux Mint install

() тугмасини босганимиздан кейин ўрнатиш жараёни бошланади ва тақдимот намойиш этилади.

Linux Mint install

Ўрнатиш жараёни тугагандан сўнг жонли сессияни давом эттириш ёки компьютерни қайта ишга тушириш имконияти билан ойна кўрсатилади.

Linux Mint install

Ўрнатиш тугади! Компьютерни қайта ишга туширгандан сўнг сиз Cinnamon иш муҳитини кўрасиз.

Cinnamon

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Linux Mint дистрибутивида E-imzo модулини ўрнатиш

E-imzo logo

E-imzo модули барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ва тижорат банклари расмий веб-сайтлар ва порталлар фойдаланувчиларини электрон рақамли имзо орқали идентификациялаш учун хизмат қилади.

Linux Mint дистрибутивида E-imzo модулидан фойдаланиш учун аввал дастур менежери орқали openjdk-11-jre ва icedtea-8-plugin пакетларини ўрнатиш лозим.

mintinstall

Кейин эса Linux учун E-imzo модулини юклаб олиш керак.

E-imzo download

Кейин юклаб олинган архивни очиш керак ва E-IMZO жилдини уй каталогига кўчириш керак.

Nemo

E-IMZO.sh файлида сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Хусусиятлар (Свойства) бандини танлаймиз. Ҳуқуқлар (Права) ойнасида Ижро этиш: Дастур сифатида ижро этишга рухсат бериш (Выполнение: Разрешить исполнять как программу) бандини белгилаймиз.

Linux Mint file properties

Кейин E-IMZO.sh файлини матн мухарририда очиб else ва java -jar E-IMZO.jar сатрлар орасига cd ~/E-IMZO сатрини қўшамиз.

xed

Кейин файл менежерида media каталогини топиб, устида сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Маъмур сифатида очиш (Открыть как root) бандини танлаймиз.

Nemo

Media каталогида DSKEYS жилдини яратамиз ва унга электрон рақамли имзо калитини (.pfx кенгайтмали файл) қўямиз.

Nemo

Бош меню орқали Автоюклаш (Автозагрузка) модулини ишга туширамиз ва >/> босамиз.

Autostart

Номи (Имя) майдонида E-IMZO ёзамиз. Кейин / тугмасини босамиз, E-IMZO.sh файлини топиб уни танлаймиз ва / тугмасини босамиз.

Autostart Охирги тугмани босиб E-imzo модулини ишга туширамиз. Трейда E-imzo модулининг белгиси пайдо бўлади. Белги устида сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва / бандини танлаймиз.

E-imzo

Браузер уланишнинг ишончсиз эканлиги (Your connection is not secure) ҳақидаги хабар билан ишга туширилади.

Firefox

/ тугмасини босамиз ва пайдо бўлган ойнада Бу истисноларни доимо сақлаб қўйиш (Permanently store this exception) бандини белгилаб / тугмасини босамиз.

Firefox

Кейин браузернинг E-imzo билан ишлаш учун муваффақиятли созланганлиги ҳақида хабар кўрсатилади.

Firefox

Энди идентификациялашни талаб қиладиган сайтга кирганда электрон рақамли имзо калитини (улар бир нечта бўлиши мумкин) танлаш имкониятини берувчи ойна кўрсатилади.

Firefox

Киришда калит паролини киритиш лозим.

Firefox

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Linux Mint шарҳи – эркинликдан келди нафосат

Linux Mint logo

Маълумки, Linux операцион тизими дистрибутивлар шаклида тарқатилади. Linux дистрибутивларининг аниқ сони маълум эмас, чунки ҳар доим янги дистрибутивлар пайдо бўлади ва йўқ бўлиб кетади. Доимий равишда ривожланаётган фақат икки юзтадан ортиқ дистрибутивни ажратиш мумкин. Табиийки, янги фойдаланувчига бундай кўп дистрибутивлар орасидан ўзига маъқул келганини топиш қийин. Бундай ҳолатда муайян дистрибутивни ишлатган кишининг фикрига ишониш қолади. Агар дистрибутивлар билан тажриба ўтказишга вақт йўқотишни истамасангиз, унда Linux Mint билан таништиришимга рухсат этинг. Дистрибутивнинг шиори – "from freedom came elegance" ("эркинликдан келди нафосат"). Энди Linux Mint дистрибутивининг асосий афзалликлари ҳақида гапиришга вақт келди.

Live-CD

Linux Mint дистрибутивининг асосий афзалликларидан бири бу жонли сессия (live session). Яъни, операцион тизимни қаттиқ дискка ўрнатмасдан тўғридан-тўғри CD/DVD/флэш-дискдан ишга тушириш мумкин. Шундай қилиб, қаттиқ дискдаги маълумотлар учун қўрқмасдан янги тизим билан танишиш, уланган ускуналарнинг ишлашини текшириш мумкин.

Меню

Дастурларни ва файлларни тез ва қулай топиш учун меню мантиқий равишда туркумларга бўлинган: Аудио ва видео, Графика, Интернет, Офис ва ҳоказо. Бундан ташқари, менюнинг ўзида қидириш имкониятларидан фойдаланиш мумкин.

Linux Mint menu

Nemo

Nemo номли файл менежерида каталоглар ва файллар бўйича навигация қилиш учун барча зарур воситалар мавжуд. Икки панеллик режимига ўтиш имконияти бор.

Nemo

Созламалар

Тизимни созлаш учун кенг имкониятлар мавжуд. Деярли ҳамма нарсани ўзгартириш мумкин: ташқи кўриниш, ускуналар, тармоқ ва ҳоказо.

Linux Mint Preferences

Mintinstall

Linux Mint дистрибутивида ҳар бир вазифа учун битта дастур мавжуд ва ортиқча нарса йўқ. Тизим ўрнатилгандан сўнг офис тўплами, интернет, графика, мультимедия учун ва бошқа дастурлар мавжуд. Исталган дастурни 30000 дан ортиқ пакетлардан қидириш ва ўрнатиш қобилиятига эга бўлган қулай mintinstall дастур менежери мавжуд.

mintinstall

Тезкорлик

Linux Mint тез ишлайдиган ва сезгир Cinnamon интерфейсига эга.

Барқарорлик ва хавфсизлик

Linux Mint узоқ муддатли қўллаб-қувватланадиган релизлар асосида чиқади, у зарарли (вирус, троян ва ҳоказо) дастурларга чидамли.

Эркинлик

Linux Mint бу эркин дастурий таъминот (манба кодлари очиқ). Сиз уни бепул юклаб олишингиз, эмин-эркин нусхалашингиз, тарқатишингиз ва сони чекланмаган компьютерларга ўрнатишингиз мумкин.

Машҳурлик

Linux Mint жуда кўп фойдаланувчиларга эга ва DistroWatch рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу эса дистрибутивни синаш ва қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга.

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Rufus – юкловчи флэш-диск яратиш воситаси

Rufus

Операцион тизимини CD/DVD-дискдан компьютерга ўрнатиш аллақачон ўтмишда қолиб кетган. Замонавий компьютерларга DVD-ROM кўпинча ўрнатилмайди ва бугунги кунда операцион тизимини ўрнатиш асосан флэш-дискдан тез ва қулай амалга оширилади. Аммо, ўрнатиш учун файлларнинг флэш-дискка одатий кўчириш етарли бўлмайди. Компьютер флэш-дискдан юкланиши учун флэш-дискни махсус дастур ёрдамида тайёрлаб қўйиш лозим. Юкловчи флэш-диск яратиш жараёнини Rufus дастури мисолида кўриб чиқайлик. Rufus бу эркин дастурий таъминот (GNU GPL v3), яъни унинг манба кодлари очиқ, у бепул, уни сони чекланмаган компьютерларга ўрнатиш мумкин. Rufus жуда осон ва қулай дастур, у тез ва бехато ўз ишини бажаради. Rufus ёрдамида ҳар хил операцион тизимлар билан юкловчи флэш-диск яратиш мумкин: Linux (ҳар хил дистрибутивлар), Windows (ҳар хил версиялар) ва бошқалар. Rufus дастурини расмий сайтдан юклаб олиб ишга туширайлик.

Rufus

Rufus интерфейси уч бўлимдан иборат: Диск хусусиятлари (Свойства диска), Форматлаш параметрлари (Параметры форматирования) ва Ҳолат (Статус). Одатда флэш-дискни (Устройство) ва диск образини (ВЫБРАТЬ тугмаси) танлаш кифоя. Rufus томонидан ISO, IMG, VHD ва бошқа диск образи форматлари қўлланади. Қолган параметрларни заруриятсиз ўзгартимагани маъқул. Диск образини танлагандан сўнг Syslinux янги версиясини юклаб олиш лозимлиги ҳақида огоҳлантириш кўрсатилиши мумкин. / тугмасини босгандан кейин дастурнинг ўзи тез ва билдирмасдан зарур бўлган файлларни юклаб олади, албатта компьютер интернетга уланган бўлиши керак.

Rufus

Агар танланган диск образи гибрид образ эканлиги аниқланса, ёзиш вариантини танлаш имкониятини берувчи ойна кўрсатилади: ISO ёки DD. ISO варианти одатда ишлайди, ишламаганда эса DD вариантини ёзишга ўриниб кўриш керак.

Rufus

/ тугмасини босгандан сўнг флэш-дискдаги барча маълумотлар йўқотилиши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади. Флэш-дискда керак бўлган маълумотлар йўқлигини ишонч ҳосил қилиб тугмасини босиш керак.

Rufus

Юкловчи флэш-диск яратиш жараёни бошланади.

Rufus

Ёзиш муваффақиятли ўтганда, Rufus ҳолатида Тайёр (Готов) ёзуви пайдо бўлади.

Rufus

Энди операцион тизимини компьютерга ўрнатиш учун флэш-дискдан фойдаланиш мумкин.

Мақоланинг лотин ёзувидаги версияси

Бош саҳифа